23 декбарь санасида тармоқларда “фуқаро ўлганидан уч йил ўтиб жаримага тортилди” номи остидаги сурат тарқалди.
Суратдаги ҳужжатга кўра фуқаро хавфсизлик камарини тақмагани учун 111 500 сўмга жаримага тортилганини кўриш мумкин. Шунингдек, Мирзаобод тумани ЙПХ ходими марҳумга нисбатан маъмурий иш кўргани ҳам таъкидланган.
ИИВ ЙҲХББ Сирдарё вилоятида ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви бошланганини маълум қиди. Унинг натижасига кўра қўшимча маълумотлар тақдим этилади.