Ўзбекистонда Хитой вакцинаси синовдан ўтказилаётгани ҳақида ёзган эдик. Мамлакатимизда синовнинг учинчи босқичи амалга оширилмоқда.
Аввалроқ Нурмат Отабеков Ўзбекистонда 400 нафар кўнгиллилар ушбу синовда қатнашганини айтган эди. Иноовацион ривожланиш вазирлиги матбуот котиби Назокат Абдукундузова агар синовлар муваффаққиятли ўтса, оммавий эмлаш ҳақида баҳор фаслидан бошлаб гапириш мумкинлигини айтди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу вакцина Индонезия ва Покистонда ҳам синов қилиб кўрилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон бошқа вакциналарга ҳам қизиқиш билдираётганини айтган эди. Азиз Абдухакимов кеча, 24 декабрь куни АҚШни ковидга қарши самарали вакцина яратгани билан қутлади.