Телеканал маълумотига кўра, 15 ёшли қиз 2019 йилда (воқеа содир бўлган вақтда қиз 15 ёшда бўлган – таҳр.) 53 ёшли эркак томонидан зўрланиб, ундан фарзанд кўрган. Қизнинг сўзларига кўра, ҳодиса таътил вақтида, у бувисига бозорда ёрдам бериб юрган вақтда содир бўлган.
“У келди ва футболкаларни “оптом”га сотиб олишини айтди. У рақамини ёзиб олишимни, товар келгандан сўнг бу ҳақда айтишни сўради. Ўша куни товар келди, улар уйимда эди. Мен уни уйга чақирдим ва ўша куни уйда ҳеч ким йўқ эди. У уйга кирди ва уйимгача узоқ масофа юрганини айтиб, озгина дам олишга рухсат беришни сўради. Мен кўндим ва чой дамладим. У бирдан менга ташланиб қолди, лекин зўрлай олмади. Ушбу ҳодисадан сўнг бироз вақт ўтди ва яна бозорга бувимга ёрдам бериш учун чиқдим. У менга қўнғироқ қилди ва чақириб, бозор ёнида йўл четида машинаси турганини айтди. Мен рози бўлдим ва автомобилга ўтирдим, у эса эшикларни қулфлаб, машинани ҳайдаб кетди. У мени ҳеч ким йўқ жойга олиб борди ва кийимларимни ечишни бошлади. Мен ҳеч нарса қила олмадим. Унинг бундай қилишини билмаган эдим”, – дейди қиз.
Дастур давомида жабрланувчи ва унинг онаси айбланувчига нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаганини айтди. Экспертиза ва ДНК тести натижалари фарзанд ўша эркакдан эканини исботласа ҳам у жазоланмагани таъкидланди. Дастур экспертлари эркак аввал ҳам қизни зўрлашга урунганига қарамай иккинчи марта унинг олдига чиққанини танқид қилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда эркак болали аёлни олиб бермагани учун отасини ургани ҳақида репортаж тайёрланган эди.