Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева 8 йилдан бери пансионатда яшаётган фахрий журналист ҳолидан хабар олди

Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева 8 йилдан бери пансионатда яшаётган фахрий журналист ҳолидан хабар олди
Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева пансионатда яшаётган фахрий журналист ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда «Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди» Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов маълум қилди.

“Бугун Саида Шавкатовна билан 8 йилдан буён Республика уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатида истиқомат қилаётган Ўзбекистоннинг фахрий журналисти Рустам Обидовни кўргани бордик.

Рустам Обидов аллақачон пенсияга чиққанига қарамай, таржималар қилиб, астойдил ишлашда давом этмоқда. Афсуски, бу йил пандемия туфайли бу ҳалол, меҳнатсевар ва жуда камтар инсон қийин молиявий вазиятга тушиб қолди. Шу сабабли, ҳам пансионатда яшаш харажатларининг барчасини тўлай олмаган.

Масс-медиа фонди ва шахсан мен Рустам Обидовга унинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришни ўз бурчимиз деб ҳисоблаймиз. Фахрий журналистлар Ўзбекистон тарихидир. Уларнинг меҳнати ва фидокорона фаолияти туфайли биз мамлакатимиз босиб ўтган йўл ҳақида биламиз. Ва бизнинг бу кўмагимиз уларга ва уларнинг меҳнатларига билдирилган миннатдорчилигимизнинг кичик бир қисмидир”, – деб ёзади Комил Алламжонов.


Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева 8 йилдан бери пансионатда яшаётган фахрий журналист ҳолидан хабар олди

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева 8 йилдан бери пансионатда яшаётган фахрий журналист ҳолидан хабар олди