Кеча, 27 декабрь санасида тармоқларда маст ҳолда юрган ички ишлар ходимининг видеолавҳаси тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Маълум бўлишича, видеодаги шахс ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходими А.А. маст ҳолда маст ҳолда жамоат тартиби ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини қўпол равишда бузган.
У ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширгани ва соҳа ходимларига нисбатан фуқаролар томонидан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлганлиги учун ишдан бўшатилган.