Ўзбекистонда сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати пасайиши кузатилмоқда. Синоптиклар эртага, 29 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ўзгидрометнинг маълумотига кўра, эртага ёғингарчилик кутилмаяпти. Шамол тезлиги мамлакатимиз бўйлаб 3-8 м/с.ни ташкил қилади.
Республика бўйлаб ўртача ҳарорат 0... +2 даража, тунда эса -4... -6 даража бўлиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда тунги ҳарорат -13 даражагача тушиб кетади.