Ўтган йил декабр ойида сариёғдан юз миллион жетон топган киши ҳақида маълумот берилган эди. Хўш, ўша ютуқнинг тақдири нима бўлди?
Касби қоравул Қурал Маденов 1983 йил Тахтакўпир туманида туғилган. Фуқаро туман деҳқон бозоридан сариёғ сотиб олади ва ундан жетон чиқади. Ютуқни олиш учун Қурал Маденов сариёғ ишлаб чиқарадиган корхонанинг Нукус шаҳридаги махсус шаҳобчасига келиб учрашади. Ваъда этилган ютуқ Қ. Маденовнинг пластик картасига ўтказилади.
“Бошида юз миллионни ололмасам кераков, деб ўйладим. Берилган телефон рақамлари билан боғандим. Улар ўзларининг дилерлик шаҳобчасига бориб, учрашишимизни айтишди. Бир ойга бормай ютуғимни пластигимга тушириб берди”, дейди Қурал Маденов.