Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент пойтахтга нечта вертолёт берилиши ва уни нима сабабдан тақдим этилаётганини айтиб ўтди.
"Мен Тошкентга энг замонавий 4 та вертолёт беряпман. Жиноятчи билиши керак биз уни кечаси ҳам, кундузи ҳам қаердан бўлса ҳам топамиз. Буларниг бари нима учун, тинчлик учун қилиняпти. Жиноятчи бизнинг кучимизни билса жиноят қилишни ўйлаб кўради", - деди Президент.
Аввалроқ ушбу видеоселекторда Президент ис гази билан заҳарланиш ҳолатлари кўпайиб кетаётганини кескин танқид қилгани ҳақида хабар берган эдик.