Видео тарқалгач ёш йигит ижтимоий тармоқларда ўзига нисбатан минглаб негатив изоҳларни қабул қилиб олди. Шундай руҳдаги изоҳларни кўргач йигит яна бир видео олишга мажбур бўлди.
“Менинг интервюим жуда катта шов-шувларга сабаб бўлди, танқид остида қолиб кетдим, ёмон изоҳлар ёзилди. Олдимга келиб GM ҳақида яхши фикрларингизни билдиринг дейишгани учун мен булар ҳақида гапирдим. Бу сизларга салбий таъсир қилади деб ўйламагандим. Кимнидир ҳафа қилган бўлсам мени кечиришингизни сўрайман. Илтимос менинг номимга ёмон изоҳ ва сўкишларни ёзманглар”, – дейди йигит.