Қиз ўз хатида ушбу номани қорбобога эмас, балки Алишер Султоновга ёзишни мақсад қилганини билдирган. Қиз хатда энергетика вазири бугунги куннинг қаҳрамони бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
“Йил давомида ёмон ишлаган ходимларингиз ҳеч бўлмаса бугунги иш кунини масъулият билан ўтказишини сўраб қоламан. Агар сиз уларни назорат қила олсангиз, ундай ҳолатда болалар совға учун қорбобога эмас, балки ҳеч бўлмаганда байрам кунида уйларида электроэнергия бўлгани учун сизга раҳмат айтишлари мумкин”, – деб ёзади 6 ёшли қиз.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қизни қўллаб-қувватлади. Таъсирли ёзилган хат тармоқ фойдалнувчилари томонидан бир неча марта улашилди.