Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, 3 январь куни республика бўйлаб ўртача ҳарорат +1... +3 даража, тунда -3... -5 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 3-8 м/с.га етади.
Ёғингарчилик кутилмаяпти. Тоғли ҳудудларда туман тушиши мумкин, у ерда тунги ҳарорат -10 даражагача тушиб кетади.