Ўзбекистонда фуқаро буйрагини сотиш бўйича эълон берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро ўз буйрагини сотиш юзасидан olx.uz сайтига эълон жойлаштирган. Фуқаро буйракнинг нархи 2 минг доллар бўлишини маълум қилган. Фуқаро эълонда ёши 29 да эканини ва иложи борича тезроқ сотиши кераклигини айтган. Лекин эълонда фуқаронинг шахси ва жинсига ойдинлик киритилмаган.
Айни вақтда ушбу эълон сайтдан олиб ташланган. Фуқаронинг нима мақсадда бундай қилгани, бу ёлғонми ёки ростлиги ҳозирча маълум эмас. Лекин шундай бўлсада айрим манбалар Европада буйраклар 70 минг долларгача, Қозоғистонда эса 10 млн тенге (23 611 доллар)га баҳоланишини ўрганиб чиққан.