Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Бутун иш ҳафтаси давомида мамлакатимизга Сибир ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйлаб тунги ўртача ҳарорат -5... -10 даражани ташкил этиши, айрим туманларда -17 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда. Кундузи ҳам ҳаво ҳарорати пасайиб, ўртача 0... -5 даража бўлиши кутилмоқда.
Ёғингарчилик кутилмаяпти, туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчкиси хавфи мавжуд.