O’zLiDeP депутатлари онкологик касалликка чалиниб, даволанаётган болаларга қувонч улашди

O’zLiDeP депутатлари онкологик касалликка чалиниб, даволанаётган болаларга қувонч улашди
O’zLiDeP маҳаллий Кенгашлари депутутлари Янги йил кунлари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида даволанаётган бемор болаларга байрамона кайфият ва завқ-шавқ улашдилар. Совға тўла қоп орқалаб олган Қорбобо ва Қорқизни кўрганида бемор болалар қалбини байромона шукуҳ эгаллаб олди. Юз-кўзида қувонч порлади.
O’zLiDeP депутатлари онкологик касалликка чалиниб, даволанаётган болаларга қувонч улашди

-Янги йил болаларнинг энг севимли байрами,- дейди филиал директори Адҳам Фармонов. –бунинг ўзига хос сабаблари ҳам бор. Болалар Янги йилда Қорбобога тилакларини айтишади ва бу тилаклар амалга ошишига ишонишади. Бизнинг касалхонамизда даволанаётган 10 нафар бемор бола ҳам албатта, Қорбободан тезроқ соғайиб кетишни, улғайиб ўзи севган касб эгаси бўлишни сўрашган бўлса ажаб эмас.

Ўйин-кулги ва завқ-шавққа тўла бу байрамона тадбир ҳақида O’zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари, Қарши шаҳар Кенгаши депутати Арзиқул Шеров шундай деди:
-2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинишининг ўзи бу каби тадбирларни тез-тез ўтказиб туришни, аҳоли ва депутатлар ўртасидаги мулоқотни кўпайтиришни тақазо этмоқда. Албатта, бундай ажойиб учрашувлар бемор болаларни касалликларни тезроқ енгишда ўзида куч топа олишида муҳим аҳамият касб этади.


O’zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » O’zLiDeP депутатлари онкологик касалликка чалиниб, даволанаётган болаларга қувонч улашди