Маълум бўлишича, кўплаб фуқароларнинг мурожаатларига асосан ИИББ бундан икки йил олдин Мустақиллик кўчасидаги қайрилиш (собиқ Пушкин кўчаси), Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига бурилиш, шунингдек кичик халқа йўлидан Паркент кўчасига ўтиш йўлларини очиш таклифини билдирган. Айни вақтда ушбу йўлни очиш ишлари олиб борилмоқда.
Пойтахт ИИББ ўша ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш ишларидан суратларни тақдим этди. Эслатиб ўтамиз, ушбу йўл 2015 йилнинг апрель ойида хавфсизлик юзасидан ёпилган эди.