Ўзгидромет томонидан Ўзбекистонда 6 январь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, 6 январь куни республика бўйлаб ўртача ҳарорат -3... -5 даража, тунда эса -7... -9 даражани ташкил этади. Шамол тезлиги 3-8 м/с.га етади.
Ёғингарчилик кутилмаяпти. Туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача тушиб кетади.