“Бутун интернетда сизнинг ёпиқ қарор ва фармойишларингиз шармандаларча тарқалади” – Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайтига ҳужум қилинди

“Бутун интернетда сизнинг ёпиқ қарор ва фармойишларингиз шармандаларча тарқалади” – Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайтига ҳужум қилинди
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайти хакерлар ҳужумига учради. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, сайтга ҳужум бугун, 6 январь куни содир бўлган. Унга ҳужум қилганлар вилоят ҳокимига мурожаат ҳам қолдирган.
“АКТ бўлимига университетни отасини пулига тугатган каттаконларни боласини эмас, соҳа бўйича ҳақиқий мутахассисларни ишга олинг. Биз бутун ҳокимият тизимига кириб бордик агар яхши мутахассисларни эътиборга олиб уларга қимматли вақтингизни ажратмасангиз, бутун интернетда сизнинг ёпиқ қарор ва фармойишларингиз шармандаларча тарқалади”, – деб ёзади сайтга ҳужум қилувчилар.

Шунингдек, матн “@clone_security_2021” томонидан ёзилгани маълум қилинган бўлиб, унда ҳокимият тизимига кириб улгурилгани, ходимларни ишга олиш тартибини ўзгартириш кераклиги таъкидланган.
“Биз сизга гуруҳимиз номидан ваъда берамиз бутун бошли тизимни ишдан чиқарамиз. АКТ соҳасига эътибор қаратишга мажбурсиз! Ҳаммаси яхши бўлади яратгандан қўрқинг ва виждонингизга қулоқ тутинг! Яна кўришгунча!”, – дейилади матнда.

Ушбу мурожаат акс этган сурат сайтнинг асосий менюсига жойлаштирилган ва айни вақтда (соат 10:00 ҳолатига кўра) ҳам сурат сайт асосий менюсидан олиб ташланмаган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. тии 7 январ 2021 15:11
    Президент совгаларини сураш керак эди....... хали хам етиб келмади.
  2. Озор 6 январ 2021 16:26
    Хурматли хакерлар.Хокимлар олдига максадли талаблар куйинг. Токи улар хам маьсулиятни сезиб,халкка хизмат килсин.
  3. Реалист 6 январ 2021 12:26
    Қойилман зўр-ку,маладдес,
    РЕСПЕКТ хакер(лар)га.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Бутун интернетда сизнинг ёпиқ қарор ва фармойишларингиз шармандаларча тарқалади” – Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайтига ҳужум қилинди