Сўнгги кунларда мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган эди. Синоптиклар ҳаво ҳарорати қачондан кўтарила бошланишини маълум қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, 9 январгача ҳаво сувуқ бўлади. 9 январдан бошлаб кундузги ҳарорат +6 даражагача кўтарилади, 10 январ куни эса кундузи республика бўйлаб ўртача ҳарорат +10... +12 даражани ташкил этади.
13 январ куни ёмғир ва қисқа муддатли қор ёғиши мумкин. Таъкидлаш жоиз, 9 январдан ойнинг оҳирига қадар ҳаво кескин совиб кетмайди.