Самарқанд вилоятида она 2 ёшли боласини сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, каттақўрғонлик 25 ёшли аёл 2018 йилда туғилган фарзандини сотмоқчи бўлган. Аёл ушбу “савдо”дан 2500 доллар ишлаб олмоқчи бўлган.
Келишув шартлари 6 январда амалга ошиши керак бўлган. Аёл айтилган пулнинг 1500 долларини олаётганда ушланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Таъкидланишича, аёл сотмоқчи бўлган фарзанд унинг биринчи турмушидан бўлган. Ҳозирда у иккинчи эри билан яшаб келаётган эди.