Фарғонада дронлар жарима ёзишни бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1 январь санасидан бошлаб вилоят ҳудудида дрон қурилмаси ёрдамида қоидабузар ҳайдовчилар аниқланиб, улар жаримага тортила бошланган. Вилоят ИИБ томонидан ана шундай жарималар акс этган сурат тарқатилди. Унда “Малибу-2” ва “Матиз” автомобиллари тўхташ чизиғидан ўтиб тўхтагани учун жаримага тортилганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, вилоятда дронлар орқали тиббий ниқоб тақмаганлар ҳам аниқланиб, уларга ҳам қонуний чора кўрилиши таъкидланган эди.