Жумладан, куни кеча ҳарбийлар ҳудуддаги барча умумтаълим мактабларининг 4–11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Ёш китобхон ўқувчи” кўрик-танловининг туман босқичи беллашувларини кузатиб, ўз чиқишларини намойиш этиш орқали ўқувчи ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини юксалтиришга ҳисса қўшди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан миллий армиямизнинг бугунги кундаги нуфузи ва қудрати ҳақида ҳам сўз юритилиб, ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш, уларнинг онгу тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч экани, миллий армиямиз билан фахрланиш туйғуларини чуқур англаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Якунда ёшларга бадиий адабиётлар совға қилинди.
Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги матбуот хизмати