Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни Туркманистон Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига кириб келган юк поезди вагонларининг бирига жойлаштирилган портловчи модда ҳамда унинг бир дона детонаторини ушлаб қолди, дея хабар қилмоқда ЎзА.
Хабарда айтилишича тунги соат 2.00 ларда (санаси маълум қилинмаган. Таҳр.) Ватанимизга кириб келган юк поезди божхона назоратидан ўтказилганда таркибидаги вагонлардан бирининг кўз илғамас жойига қизғиш рангли “Тротиловая шашка вес 200 грамм” номли портловчи модда ва унинг бир дона детонатори устомонлик билан жойлаштирилгани аниқланиб, тўхтатиб қолинган.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.