Ижтимоий тармоқларда қулаб тушган кўприк сурати тарқалди. Таъкидланишича, сурат гувоҳлар томонидан тасвирга олинган.
Маълум бўлишича, суратдаги кўприк Наманган шаҳрида қурилган бўлган. Кўприк фуқароларнинг канал устидан ўтиб, тарихий объект «Ун бир Ахмад»га ўтиш учун қурилган.
Кўприк қуриб бўлингач вилоят ҳокимининг шахсан ўзи у билан танишган эди. Лекин орадан 1-2 ўтиб кўприк ўртасидан бўлиниб кетган. Вилоят ҳокимлиги ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.