Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакили Дилором Қўзиева Ўзбекистонда аёллар нима сабабдан ўз жонига қасд қилаётгани ва ўтган йили содир бўлган суицидлар сони ҳақида маълумот берди.
Қўзиеванинг сўзларига кўра, 2020 йилда 900 нафар аёллар ўз жонига қасд қилган. Уларнинг аксарияти турмуш ўртоғи ёки қайнонаси билан келиша олмаганлиги сабабли ушбу ишга қўл урган.
Қўзиева ушбу ноҳуш сататистика камайиб бораётганини такъидлади. Бундан ташқари, вазирлик вакили ўтган йили ажрашиш ёқасида бўлган 19 337 та оилани яраштиришга эришилганини маълум қилди.