Маълум бўлишича, тармоқдаги йирик гуруҳларнинг бирида Сергелида метро рельсдан чиқиб кетгани ҳақида хабар қолдирилган.
“Ким нимани эшитди? Сергелида метро релсьдан чиқиб кетгани айтилмоқда”, – дейилади постда.
Тошкент метрополитени ўз навбатида ушбу хабар ҳақиқатга мос келмаслигини, нафақат Сергели линиясида, балки пойтахтнинг ҳеч қаерида метро билан боғлиқ фавқулодда ҳолат содир бўлмаганини маълум қилди. Пойтахт метросидаги барча линияларда таркиб белгиланган жадвал асосида ҳаракат қилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, метрополитен томонидан ёлғон ахборот учун жавобгарлик борлиги эслатиб ўтилди.