Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 10 январь санасида юртимиз бўйлаб ўртача ҳарорат +6... +8 даража, тунда эса -3... -5 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 3-8 м/с.га етади.
Ёғингарчилик кутилмаяпти, туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор йўчиш хавфи бор.