Тармоқларда инсонлар жиғига тегувчи яна бир видеолавҳа тарқалди. Телеграм каналларда тарқалган видеода эркак ўзини поезд остига ташлади.
Каналлар изоҳида эркак тик-токда “лайк” йиғиш учун ушбу ишга қўл ургани айтилмоқда.
Видеода эркак поезд тагини томоша қилиш учун ҳаракатланиб келаётган поезд остига ётишини айтган ва поезднинг юқори овоздаги “сигнали”га қарамай унинг остига ётиб, видеога олган. Ҳозирча ҳодиса қаерда содир бўлгани маълум эмас. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ блогер “лайк” йиғиш учун онасининг юзини торт билан “бежаган” эди.