Ўзбекистонда мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилади

Ўзбекистонда мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилади
Ўзбекистонда мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилади. Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, анъанавий ўқув шакли 2021 йил 11 январдан бошланади. Вазирлик, мамлакатимиздаги барча мактабларда эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида керакли шароитлар яратилганини маълум қилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, икки чорак давомида масофавий таълим олиш жараёнида ўқувчиларнинг дарсларни тўлиқ ўзлаштиришларига етарли имконият бермади, айрим ҳолатларда ўқувчилар телевизион дарсларни кўриш ва ўрганиш ўрнига вақтини бесамар ўтказиш ва ота-оналар томонидан етарли назорат этилмаслиги оқибатида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳам кузатилди.

Шу боис, ота-оналардан фарзандларининг келажаги учун ўз вақтида билим олишларига шароит яратишлари ва мактабга юборишларини сўраб қоламиз, – дейилади вазирлик ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, мактаблар карантин сабабли 2020 йил март ойида ёпилган эди. 2020 йил сентябрь ойида мактаблар босқичма-босқич очилишини бошлади. Ота-оналар фарзандларини ўқишга юбориш юбормаслик, ёки онлайн-таълимни давом эттириш бўйича қарорни ўзлари қабул қилиши мумкин бўлди. Таъкидлаш жоиз, аксарият болалар аллақачон мактабга чиқишди, фақатгина камсонли болаларгина онлайн-режимда таълим олаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Азиз 10 январ 2021 17:03
    Олдин мактабларни ахволини куришсин вазирлар морозилник иссик жойда утириб карор чикаради узларини болалари иссик мактабда укийди виждонсизлар
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилади