Маданият вазири дабдабали тўйларга пул ишлатгандан сўра, ушбу пулларни болалар илмига йўналтириш кераклигини айтди. Назарбеков фуқаро сифатида иҳчам тўйлар тарафдори эканини билдирди.
Вазир катта-катта қилиб қурилган тўйхоналарни кафе ёки ресторанга айлантириб, ишлатишни маслаҳат берди. Назарбеков ўзи анча йиллар шу соҳада юрганини айтиб, кўплаб воқеаларга гувоҳ бўлганини таъкидлади.
“Бир неча йиллар Россияда ишлаб, топган пулини бир кунда ишлатиб юборганларни ҳам кўрдим. Улар соғлиғида муаммо бўла туриб, тўйдан сўнг яна пул ишлага кетар эди”, – дейди вазир.
Назарбеков дабдабали тўйлар ўтказиш халқимиз орасида мажбуриятга айланиб қолганини таъкидлади.
“Яхшиси, дабдабали тўйларга сарфланадиган пулларни, болаларнинг илмига ишлатиш керак. Бу анчагина фойдали ва тўғри иш бўлади”, – дея қўшимча қилди вазир.
Шунингдек, тўйларда учраган ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтди. Назарбековнинг айтишича, тўйларда ҳатто вертолёт ҳам ишлатиб кўрилган.
“Бизда қилинган тўйларни дунёда ҳали ҳеч ким қилгани йўқ, энг юқориларини ҳам қилдик”, – деди Маданият вазири.