Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтирилишда давом этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра эртага, 15 январь куни ўртача ҳарорат кундузи +15... +20 даража, тунги ҳарорат 0... +2 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/с.гача етади.
Ёғингарчилик кутилмаяпти. Тоғли ҳудудларда туман тушиши мумкин.