Ўзбекистонда тадбиркорлар 1 мартдан йўлларга фоторадар ўрнатишлари мумкин бўлди

Ўзбекистонда тадбиркорлар 1 мартдан йўлларга фоторадар ўрнатишлари мумкин бўлди
Ўзбекистонда тадбиркорларга 2021 йил 1 март санасидан бошлаб йўлларга фоторадар ўрнатишларига рухсат берилади. Бу ҳақда ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди.

Масъулнинг сўзларига кўра ушбу ишлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, 2021 йил 1 мартдан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига автомобил йўлларида йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилади.

Бозоров ушбу мосламаларни ўрнатиш, молиялаштириш ва уни сертификатлаштириш ишларининг барчаси тадбиркорлик субъекти томонидан амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. икром 16 январ 2021 12:18
    Халкнинг чунтагини кесавермасдан йулардам талаб даражасида тузатсинлар.йул дейишга хам уяласан.хамиша хайдовчи айбдор.штрафларни айтмасада булади.дуненинг бой мамлакатларданам утиб кетган .
  2. Баходир Азизов 15 январ 2021 13:51
    Манимча, хайдовчилар томонидан эътироз булмайдиган жойларга уларнинг хак-хукуклари поймол килинмаган холда урнатилса ва шу оркали руй бераётган автохалокатларни олдини олишга асосли равишда хизмат киладиган булса, максадга мувофик булади
    1. Дангал 15 январ 2021 19:56
      Баходир Азизов,
      Фикрингиз тугри
  3. Абдурахмон 14 январ 2021 19:39
    Жуда оқилона қарор, инсонларнинг бевақт нобуд бўлишининг олди олинади, Ўзбекистоннинг хар бир нуқтасига ўрнатилиши лозим. Бефаросат ҳайдовчиларга муносиб "туҳфа" бўлади
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда тадбиркорлар 1 мартдан йўлларга фоторадар ўрнатишлари мумкин бўлди