Ижтимоий тармоқларда бошланғич синф ўқувчиси кўприкнинг пиёдалар ўтиш йўлакчасини таъмирлаш кераклигини айтган видео тарқалди. Таъкидланишича, ушбу кўприк Асака шаҳрида жойлашган.
Маҳаллий блогерлардан бири пиёдалар йўлакчаси яроқсиз аҳволга келиб қолган жойдан видео олди. Блогер суратга олаётган вақтда унга мактаб ўқувчилари дуч келган. Блогер улардан кўприкнинг пиёдалар йўлакчасидаги аҳвол ҳақида сўраганда ўқувчилардан бири кескин жавоб қайтарган. Ўқувчининг сўзларига кўра, яқинда яроқсизлик сабаб машина йўлидан юришга мажбур бўлган пиёдани машина уриб кетгани ҳақида гапирди. Бола шунингдек, мактаб ўқувчилари ҳам ушбу ҳолат сабабли хавф остида эканини қўшимча қилган.
“Улар синдиришдими энди таъмирлаб қўйсин. Қачонгача бундай давом этади? Биз қанча чидашимиз керак? Вилоят ва шаҳар ҳокимига мурожаат қилаяпман”, – дейди мактаб ўқувчиси.