Пойтахтлик фаол Президентга қизлар ўзларини йигитларга тавсия қилиши кўрсатиладиган дастурни тўхтатиш таклифини берди

Пойтахтлик фаол Президентга қизлар ўзларини йигитларга тавсия қилиши кўрсатиладиган дастурни тўхтатиш таклифини берди
Хабар қилганимиздек кеча давлатимиз раҳбари Юнусободда фаоллар билан мулоқот қилди. Ушбу мулоқотда фаоллар Президентга ўз таклифларини берди, дея хабар қилди Кун нашри.

Хусусан, юнусободлик фаоллардан бири оиладаги ажримларнинг сонини камайтириш учун оила қурилгандан сўнг дастлабки йилларда ажрашганларга қонуний чора кўрилиши кераклигини айтди. Шунингдек, фаол ТВдаги дастурларга ҳам тўхталиб ўтди. У давлат раҳбарига қизлар ўзларини йигитларга тавсия қилиши кўрсатиладиган дастурни тўхтатиш таклифини берди.
“Албатта, сизни тўғри тушуняпман, фарзандларимиз келажагини ўйлаб шу таклифларни айтяпсиз. Аммо ажримларни қонун йўли билан тўхтатишга уринсак, инсон ҳуқуқлари масаласи ўртага чиқади. Енгил-елпи теледастурларга келсак, уларни тўхтатиб ташлаш мумкин, лекин бу цензура дея баҳоланмайдими? Унинг ўрнига қандай кўрсатув яратилади? Нафақат нодавлат, балки давлат телеканалларида ҳам савиясиз дастурларга кўзим тушади. Биз уларни бутунлай тўхтатиш ҳақида эмас, савиясини ошириш ҳақида ўйлашимиз лозим”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги вақтларда тармоқларда ЗўрТВ телеканлида эфирга узатилаётган “Ёр-ёр” кўрсатуви кўплаб танқидларга сабаб бўлмоқда. Унда уйланиш истагида бўлган йигитлар кўрсатув “қаҳрамони” бўлади ва унга бир нечта номзодлар таклиф этилади. Кўрсатув сўнггида дастур қаҳрамони номзодлардан бирини танлайди ёки ҳеч кимни танламаслиги ҳам мумкин. Шундай кўрсатув Россияда ҳам мавжуд бўлиб, “Давай поженимся” дастури “Первый” телеканалида эфирга узатилади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мигрант чол 17 январ 2021 09:59
    Севимли , Зур телеканалларида сал бошкачарок одамлар ишлайдими дейман . Турк сериаллари билан кизларимизни тарбиясини бузворди бу каналлар.
  2. Носиржон 17 январ 2021 06:08
    Хар кимни узига инсоф берсин.Хеч кандай конун карорлар билан инсон тафаккурини узгартириб булмайди.Манавий кашшок болаларни тарбиялаб булинди.
  3. махмуд 16 январ 2021 23:31
    ажойиб таклиф.беш ун йил бирга,ит мушик булиб ,азобда яшашсин.бир икки фарзандли булишсин, кейин фарзандларини тирик етим килиб ,ажрашиб кетаверишсин.
  4. Мигрант 16 январ 2021 19:30
    Призидент жуда тўғри гапирибди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Пойтахтлик фаол Президентга қизлар ўзларини йигитларга тавсия қилиши кўрсатиладиган дастурни тўхтатиш таклифини берди