Сўнгги кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиб, исий бошлаган эди. Синоптиклар мамлакатимизда ҳаво яна қачондан совий бошлашини маълум қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, 21 январгача ўртача ҳарорат +9... +12 даража, тунда эса 0... +1 даража бўлиб туради. 22 январдан бошлаб кундузги ҳарорат 0... +1, тунгиси эса -5... -8 гача тушиб кетади.
24 январь энг совуқ кун бўлади. Ўша куни тунги ҳарорат -16’гача тушиб кетиши кутилмоқда. 22-23 январь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиб, у қорга айланиши мумкин.