Ўзбекистонлик журналист ой номларини қайта номлашни таклиф қилди

13-01-2019, 13:08
Жамият
Ўзбекистонлик журналист ой номларини қайта номлашни таклиф қилди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Асрор Мўмин Григориан тақвимига оид ой номлари ўзбек миллий қадриятларига ёт ва шу боис уларни ўзгартириш лозим дея таъкидлаган, "Адабиёт" газетасида чоп этган мақоласида.

«Қадриятларимизга мос тақвим яратишимиз кечиктириб бўлмайдиган ҳаётий зарурат. Қачонгача ҳар ойда қадимги римликлар тақвими, уларнинг худо ва императорларини эслаймиз?», деб ёзган у. Шундай қилиб журналист ойларни қуйидагича номлашни таклиф қилган, декабрни Авесто, январь — Ватан, февраль — Навоий, март — Улуғбек, апрель — Амир Темур, май — Хоразмий, июнь — Зулфия, июль — Бухорий, август — Ибн Сино, сентябрь — Беруний, октябрь — Фарғоний, ноябрь эса Жалолиддин.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

Фикрлар:
Абдумалик 13 январ 2019 14:18
Кимга халакит бераяпти ой номлари,халкимизни уйланг,газ,свет,ичимлик суви билан таминлашни амалга ошириинг!

Бошка муаммолар куп ку,кимга халакит бераяпти ой номлари?
Рузибой 13 январ 2019 15:57
Кучалар,махаллалар номи хафта сайин узгаради.Энди навбат ойлар номига келдими.Барака топкурлар шуларни тинч куйинглар.Тил тил деб лотинча алифбога утдик натижада ярим халк укишни езишни билмайди.Ойларни номини узгартириш учун хам анча иаблаг кетса керак.
Фарход Акбаров 14 январ 2019 09:23
Шу журналист , пахса девордан уй курмокчи булган мухандис архитектор , маошларни кечиктириб беришни макуллаган молиячи , иш хакларни уз вактида беряпмиз деган рахбар , мен Президентни одамиман деб гердаядиган хоким , хакикатни , адолатни билмайдиган судья , буларнинг барида каттакон ёстикдай диплом бор . Ха , факатгина диплом бор . Энди буларни укитганлар , диплом берганлар , маош тулаганлар ва уларни макулловчилар хам борлигини хисобланса , канча , факатгина диппломигина борлар мавжудлиги аён булади . Шундай экан , шундайлар борлиги ва бизлар бунга куниккан эканлигимизнинг узи бир ё комедия ёки фожеа .
Кечирасизлару , шундай одамларни уриб реанимацияга олиб бормб айт сени операция килиш учун , наркоз ва уни берувчиларни ва сени ёткизиш учун керак буладиган воситаларни таржимачини айтсанг айтдинг , булмаса , калима келтир дейиш керак . Албатта бу хазил , лекин рости хам шу !
Фарид 14 январ 2019 11:46
Жинниликни чеки йук ...
Aziz 14 январ 2019 13:12
O'zicha mashhur bo'lmoqchi bo'ldilarda)) Shu nomim chiqsin deb. O'rtoqlari bilan spor o'ynab)
М 15 январ 2019 14:27
Юқорида Абдумалик, Рузибой ва Фарход Акбаровлар жуда тўғри гапиришди. Бунақа шахсларни (инсон дейишга тилим бормайди) лаёқатсизлиги учун ишдан ҳайдаш керак ва дипломидан ҳам маҳрум қилиш керак. Лекин, афсуски тарбиялаб бўлмайди - кеч қолдик.
Хулкарой 21 январ 2019 21:04
Бошка проблема ларни хал килсинлар ундан Кура, ойларга тегманглар

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

Андижонда коронавирусга чалинган фуқародан 46 нафар одамга вирус тарқаган

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Андижондаги фуқародан 46 кишига коронавирус тарқагани ҳақида гапирди. Унинг...
Бугун, 15:09

1-майдан бошлаб Аи-80 бензин нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади

Шу йил 1 май санасидан бошлаб Щзбекистонда Аи-80 бензин нархини давлат томонидан назоратга олиш тўхтатилда. Бу ҳақда...
Бугун, 12:32

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Икки нафар беморнинг аҳволи ўта оғир

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар ҳақида батафсил маълумот берилди....
Бугун, 12:18

Тошкентда қор ёғиши кутилмоқда

Синоптикларнинг хабар беришича, Тошкентда қор ёғиши кутилмоқда. Пойтахтда қор шу йилнинг 7-8 апрель куни ёғиши...
Кеча, 22:56

«Эктор Купер футбол ‘стил’имизга тўғри келмайди» – Машарипов Бабаян ва Куперни Ўзбекистон МТЖ мураббийлигига нолойиқ деб топди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов жамоага нолойиқ деб билган мураббийлари...
Кеча, 22:19
/ Муҳокамалар +3