Ўзбекистонда бир неча кунлик илиқ ҳаводан сўнг ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Эртага, 19 январь куни мамлакатимиз бўйлаб кундузи ўртача ҳарорат +13... +15 даража, тунда эса +3... +5 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.
Республика бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда туман тушиши мумкин.