Ўзбекистонда 2020 йилда қанча ўлим ҳолати қайд этилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2020 йилда қанча ўлим ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистонда 2020 йилда неча киши вафот этгани маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, ўтган йили мамлакатимизда 175,6 минг киши вафот этган. 2019 йилда ушбу кўрсаткич 154,6 минг кишини ташкил қилган. 2020 йилда қайд этилган ўлим ҳолатининг 60,0 % и - қон айланиш тизими касалликларидан, 8,0 % и – ўсимталардан, 7,2 % и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,4 % и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,4 % и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,4 % и - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,6 % и - бошқа касалликлардан вафот этган.

2020 йилда энг кўп ўлим ҳолати Тошкент шаҳри – (21,2 минг киши), Фарғона вилояти – (18,5 минг киши), Тошкент вилояти – (18,4 минг киши) ва Самарқанд вилоятида – (18,4 минг киши) қайд этилган. Бу бўйича энг паст кўрсаткич Сирдарё – (4 минг киши), Навоий – (5 минг киши) ва Жиззах вилоятларида (6 минг киши) кузатилган. Таъкидлаш жоиз, ўтган йили мамлакатимизда 841,8 минг нафар чақалоқ дунёга келган ва туғилиш ҳолати 2019 йилга нисбатан (815 минг нафар) кўпроқ бўлгани маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда 2020 йилда қанча ўлим ҳолати қайд этилгани маълум қилинди