Пандемия бўлишига қарамай Ўзбекистонда 2020 йилда кўчиб кетганлар сони кўп бўлгани маълум қилинди. Бу бўйича маълумот Давстатқўм томонидан тақдим этилди.
Маълум бўлишича, ўтган йили мамлакатимиздан 203,7 минг киши кўчиб кетган ва 191,2 минг киши кўчиб келган. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ушбу кўрсаткич 2019 йилдаги миграция кўрсаткичдан кўпроқ. 2019 йилда мамалкатимиздан 169,5 минг киши кўчиб кетган бўлса, 158,9 минг киши кўчиб келган.
Ўзбекистондан кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон (64,3 фоиз), Россия (29,3 фоиз), Исроил (1,2 фоиз), Қирғизистон (0,9 фоиз) ва Тожикистон (0,6 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
Мамлакатимизга хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми ҳам Қозоғистон (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 37,0 %), Россия(22,3 %), Тожикистон (20,0 %), Қирғизистон (8,5 %), Туркманистон (1,3 %) ва бошқа мамлакатлар (10,9 %) ҳиссасига тўғри келди.
Таъкидлаш жоиз, ўтган йили пандемия шароити ва чегаралар узоқ вақт ёпиқ бўлганига қарамай Ўзбекистондан кўчиб кетганлар сони 2019 йилга нисбатан кўпроқ бўлган.