Ўзбекистонда илиқ кунлардан сўнг ҳаво ҳарорати совуши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 20 январь куни Республика бўйлаб ўртача ҳарорат +10... +15 даража, тунда +3... +5 даража бўлиши кутилмоқда. Кечаси ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол тезлиги 3-8 м/с.га етади. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли қор ёғиши мумкин.