Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида кам учрайдиган ҳолатлардан бири кузатилди. “Микрокредитбанк”нинг филиалида жойлашган банкомат устидаги таблода қуйидаги ёзувлар пайдо бўлди: Пул йўқ, қаерга борсанг бор”.
Банк матбуот хизмати раҳбари С.Очилованинг сўзларига кўра, ушбу ёзувлар банк ходимлари томонидан эмас, балки номаълум шахслар томонидан ёзилган. У ёзувлар масофадан туриб ўзгартирилган деган таҳминни билдирган. Ўша вақтда банкомат заҳирасида 241 млн сўм пул бўлган.
Матбуот хизмати раҳбарининг сўнгги маълумотига кўра, банкда бундай тизимларга бузиб кириш ҳолатлари такроран кузатилмаслиги учун керакли чоралар кўрилган.