Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати тушиб кетиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 22 январь куни мамлакатимиз бўйлаб тунги ўртача ҳарорат -1... -5 даража, кундузги эса 0... -1 даражани ташкил қилади. Шамол тезлиги 12-17 м/с.га етади.
Ёмғир ва қисқа муддатли қор ёғиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати тунда -10 даражагача тушиб кетади.