Видео: Намангандаги мактабнинг аҳволи ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди

Видео: Намангандаги мактабнинг аҳволи ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги мактаб филиалида олинган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.

Видеода болалар аянчли шароитда таҳсил олаётганини кўриш мумкин. Бино ўқув даргоҳига эмас, балки кўпроқ омбор ёки молхонага ўхшаб кетади. Болалар иккита хонада таълим олмоқда. Битта хонанинг ўзида иккита синфга дарс ўтилмоқда. Ўқитувчилар битта доскани иккига бўлиб олишларига тўғри келяпти ва иккита синф учун бир вақтнинг ўзида дарс ўтишга мажбур бўлишяпти.

Мавжуд маълумотларга кўра, бундай ҳолат Чортоқ туманидаги 39-сонли мактабнинг Булоқбоши филиалида содир бўлмоқда. Мактаб филиалида ҳатто эшиги ҳам йўқ бўлган битта ҳожатхона бор. Шунингдек, болаларга қўлини ювишга ҳам шароит йўқ. Ўқувчилар совуқ бўлгани учун дарсда қалин кийимда ўтиришларига мажбур бўлишмоқда. Ушбу филиалда Бештоп ва Қумробод маҳаллаларида яшовчи болалар ўқишмоқда. Маҳаллий раҳбарлар янги мактаб қўриб беришни ваъда қилиб келишяпти. Лекин аҳоли кўп йиллардан бери ушбу муаммо ҳал бўлмагани учун ваъдаларга ишонмай қўйган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. САВОЛЛАР 22 январ 2021 10:28
    Мана шуми келажак авлодимиз мажлисбозлик буйича узбекистон дунё буйича биринчи уринга турса керак ёлгон булмаса агар, хурматли вазирлар факат халкдан кандай килиб солик ундиришни сони сифатини айтмаса хам ахад каюм сериалларидан хам утиб кетдику. Аччик хакикат когозбозлик ва маддохлик йуколган куни хакикат бошланади.Шиоримизга куз тегмасин Узбекистон келажаги буйук давлат. Янги хоким жуда шахтам кадам эдилар бутун интернетни ёрворадиган даражада эди.
    1. ман 23 январ 2021 11:39
      САВОЛЛАР,
      Тугри айтасиз.узбекистонда бунака мактаб биттами худди америка очгандай ёритишади.Бу шундай жойларга рахбарлар бормаганини билдиради хонада утириб мажлис килиб интернетга чикиб лоф ургунча шунака жойларни аниклар камчиликни бартараф килиш керак.района облонога облона вазирликка хисобот беради вазир ёзилганларни укиб утиради.ишлаяпти
      шу мактабга районаси хам бормаган бошкасини куяверинг.Мажлисдан бушаса боради.келажак йук рахбарлар ёшларни келажагини сотиб булди.шу мактабна пул ажратилса учдан бири хам етиб бормайди.коррупция еб куяди.КАНАКА КЕЛАЖАК ХАКИДА ГАП БУЛИШИ МУМКИН.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Видео: Намангандаги мактабнинг аҳволи ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди