Кеча, 21 январь кунидан бошланган ноқулай об-ҳаво сабабли айрим ҳудудларда электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджоновнинг маълум қилишича, шундай об-ҳаво сабабли мамлакатимизда 550 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолган. Ҳозирда электр энергиясиз қолган 350.200 дан ортиқ истеъмолчи ёки деярли 60 фоизи қайта тармоққа уланган.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ноқулай об-ҳаво шароити кузатилиши давом этаётгани учун бугун ҳам электр узилиши юзага келиши мумкинлигини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазири ноқулай об-ҳаво ҳақида хабардор эканини ва шундай шароитда аҳоли газсиз ва электрсиз қолмаслигини айтган эди.