Ўзбекистонда эркаклар аёллардан кўпроқ экани маълум бўлди. Бу бўйича маълумот Давстатқўм томонидан тақдим этилди.
Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 1 январь ҳолтаига кўра, мамлакатимизда эркакларнинг сони 17,4 миллион (50,3 фоиз), аёллар сони эса 17,2 миллион (49,7 фоиз)ни ташикл қилмоқда.
Шунингдек, йил бошидаги кўрсаткичга кўра мамлакатимизнинг доимий аҳолиси 34,6 миллион кишини ташкил этмоқда.