Олий таълим вазирлиги Тошкент давлат педагогика университетида таҳсил олувчи талабада шу йил 22 январь куни коронавирус аниқланганини маълум қилди. У билан мулоқотда бўлганлар ва у билан битта факультетда бўлганларга ўзини яккалаш тавсия қилинди.
Талаба ўқув даргоҳининг 4-қаватида, русс тили ва адабиёти факультетида ўқийди. У ерда шунингдек, хорижий тиллар факультети талабалари ҳам таҳсил олишади. Талаба ўқиган бинода дезинфекция ишлари амалга оширилиши маълум қилинди.
У билан мулоқотда бўлганлар ва битта бинода ўқиганлар онлайн таълимга юборилди. ТДПУда тиббиёт ходимларидан иборат махсус гуруҳ тузилгани ва ётоқхоналарда шундай ҳолатлар кузатилиши ҳисобга олиниб, махсус изоляторлар ташкил этилгани маълум қилинди.