Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги мактабларнинг бирида Ислом Каримовнинг бюсти учун ўқитувчилардан пул йиғилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, бюстнинг нархи 450 минг сўм бўлган ва ҳар биридан 10 минг сўмдан йиғилган.
Вилоят халқ таълими бошқармасининг маълум қилишича, Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида 200 та бюст жўнатилган. Бюстлар ўзаро мактбалар орасида тақсимланган.
Ҳозирда барча бюстлар халқ таълим бошқармасида экани айтилмоқда. Уни сотиб олиш учун ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлардан пул ажратилади.
Бошқарма Чироқчи, Муборак, Қарши, Косон ва Деҳқонобод туманларидаги мактаблар директорлари бюстни ўзларининг маблағлари ҳисобига олишларини айтган ва шунинг учун уларга барчадан олдин бюстлар бериб юборилган. Бошқарма ўқитувчилардан пул йиғилмаганини таъкидлади.