Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 26 январь куни тунги ўртача ҳарорат -4... -6 даража, кундузги ҳаво эса +5... +7 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 3-8 м/с.га етади.
Ёғингарчилик кутилмаяпти. Туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор.