“Ўзгидромет” мутахассисларидан олинган маълумотларга кўра, 14 январда юртимизнинг шимолий туманларига салқин ва нам ҳаво оқими кириб келади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар қилди ЎзА.
15 январда салқин ва нам ҳаво массалари мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Хусусан, шимолда ёғингарчилик бўлади.
16-17 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 январда Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин.
18-19 январда юртимизга Туркманистондан илиқ ҳаво оқими кириб келади, 18 январда илиқ ҳарорат фонида ёмғир ёғади, 19 январда эса Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво оқими кириши билан баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Шу кунларда ҳарорат кечалари 3-5 даража илиқдан 0-2 даража совуқгача, кундуз кунлари 6-8 даража илиқдан 15-17 даража илиқгача ўзгариб туради.