Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 28 январь куни мамлакатимиз бўйлаб кундузи ўртача ҳарорат +7... +17 даража, тунда -1... -3 даража бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмаяпти.
Шамол тезлиги 3-8 м/с.га етади. Тоғли ҳудудларда туман тушиши мумкин, қор кўчиш хавфи бор.