Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, эртага, 29 январь куни мамлакатимизда кундузги ўртача ҳарорат +15... +20 даража, тунда эса +1... -1 даража бўлади. Ёғингарчилик кутилмаяпти.
Шамол тезлиги 3-8 м/с.га етади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор, туман тушиши ва йўлларда масофани кўриш эҳтимоли пасайиши кутилмоқда.